EST. 2003 · Toshkent · 2026 · Sotsiologiya · Tadqiqot · Ta’lim
The Axmedova Review
Доктор философии по социологическим наукам(PhD)  ·  Feruza M. Axmedova
Главная· Книги· Доришунос шахснинг касбий шаклланиши
Доришунос шахснинг касбий шаклланиши
№ AX-BOOK · 2021

Доришунос шахснинг касбий шаклланиши

АВТОР
Ахмедова Ф.М.
ГОД
2021
ИЗД-ВО
KALEON PRESS
СТРАНИЦ
120
ISBN
978-9943-7890-2-9
ЯЗЫК
Узбекский

100 000 сум
ЦЕНА
Заказать книгу →
188 ПРОСМОТРОВ
Описание

О книге

Version:0.9 StartHTML:0000000105 EndHTML:0000028525 StartFragment:0000000141 EndFragment:0000028485

Мамлакатимизда малакали ходимларни тайѐрлашда таълим
соҳасини тубдан такомиллаштириш, таълим мазмунини халқаро
стандартлар даражасига кўтариш, бўлажак мутахассислар тайѐрлаш
жараѐнини амалиѐт билан уйғунлигини таъминлашга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. «Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс
пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг
учун аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш
тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий
эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши
лозим» [13, 188]. Шу маънода бўлажак мутахассисларининг шахсий
фазилатлар билан касбий кўникмаларни шакллантириш жараѐнини
уйғунлаштиришнинг объектив ва субъектив элементларини қиѐсий
таҳлил этиш, талабаларнинг шахсий фазилатлар билан касбий
кўникмаларни шакллантириш жараѐнини уйғунлаштиришда меҳнат
бозори талаблари
асосида ходимлар тайѐрлаш ишларини
такомиллаштириш илмий-амалий аҳамият касб этади.
Хозирги кунда мамлакатимизда
малакали
ходимларни
тайѐрлашда таълим соҳасини тубдан такомиллаштириш, ишлаб
чиқариш билан чуқур интеграциялаш таълим мазмунини халқаро
стандартлар даражасига кўтариш долзарб масалалардан саналади.
Юртбошимиз таъкидлаганидек: «Биз ўз олдимизга мамлакатимизда
Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган
эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар,
Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва
шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни
ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва
инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий
устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим» [13]. Шу маънода таълим
тизимини ҳар томонлама модернизация қилиш ва юқори малакали
ходимларни тайѐрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув
дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш
илмий-амалий аҳамият касб этади.
Илмий-техник тараққиѐт шароитида инсон фаолиятининг
натижаси унинг интеллектуал салоҳиятли бўлиши ақлий меҳнат (илм, таълим, малака), мобиллик (янги ва замонавий технологиялар билан
автоматлашуви) ва ижтимоий ҳаѐтнинг турли соҳаларида инсоннинг
ижодий қобилиятларини ошириб бориши кўзда тутади. Касбий фаолият
турли хил ахлоқий фазилатлар билан уйғун ҳолда шахснинг эмоционал
интеллекти иштирокида содир бўлади. Инсоннинг ахлоқий туйғуси
унинг фаолиятига бўлган муносабатини билдиради. Зеро, ўзликни
жамоада мақбул намоѐн эттириш ўзига хос қадрият туридир.
Мутахассис билимлари, кўникмалари, тажрибаси, иш жойи ва уйдаги
мулоқоти унинг шахсий ҳаѐти ва меҳнат фаолияти маданиятини
белгилайди. Бу, ўз навбатида, умумий маданият билан чамбарчас
боғлиқ бўлиб, ижтимоий ва ахлоқий фазилатларни акс эттиради ва
касбий фаолиятнинг оқибатлари учун жавобгарликни белгилайди. Бу
жараѐн ―индивидуал ички рефлекс жараѐни нафақат бошқаларни
тушуниш, балки у мени қандай тушунади, деб ўйлаш‖ билан асосланган
[56, 42-46-б.]. Мутахассиснинг ўз фаолиятига маъсулиятли муносабати
бир томондан унинг шахсий фазилатидир. Иккинчи томондан эса, бу
ҳолат ижтимоий масъулият ҳамдир. Ижтимоий масъулият касбий-
ахлоқий маданиятнинг бир қисми бўлиб, ўз-ўзини таҳлил қилиш учун
асос бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, чуқур билимга асосланган
профессионаллик, ишлаб чиқарилган дори-дармонлар учун
жавобгарлик туйғуси, ўзи, ҳамкасблари ва беморлар олдида виждонан
пок бўлишидан иборат шахсий фазилатларни ўзида шакллантириш
доришунослик соҳасидаги муваффақиятли фаолиятнинг калити
ҳисобланади.
Маълумки, интеллектуал фаолият натижаларини
тижоратлаштиришга ўтиш дори воситаларини ишлаб чиқариш ва
технологик жараѐн соҳасидаги фундаментал ва амалий илмий
тадқиқотларни амалга ошириш, шунингдек, олинган натижаларни
ишлаб чиқаришга жорий этишни ҳам ўз ичига олади. Ушбу
тенденциялар замонавий талабларга жавоб берадиган кимѐ, биология ва
ахборот технологиялари соҳаларида етарли тушунча ва тасаввурга эга
бўлган фармацевтлар ҳамда интеллектуал мулкни бошқариш
соҳасидаги фанлараро кўникмаларга эга бўлган янги турдаги юқори
малакали доришунос кадрлар тайѐрлашни тақозо этади. Шунингдек
фармацевтлар янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга жорий этиш
4усулларини чуқур эгаллаган, саноат соҳасидаги профессионал
фаолиятнинг турли вазифаларини ҳал қилишга тайѐр бўлган замонавий
технология ва тадқиқот майдонларидаги жамоаларда мослаша олиш
қобилиятига эга бўлиши керак. Бундан ташқари, ривожланаѐтган ва
янгидан ташкил этилаѐтган фармацевтика саноати технологияларидан
фойдаланишга қодир бўлган ишчилар (технологлар, кимѐгарлар,
лаборантлар ва бошқалар) билан таъминлаш муаммолари янада
кескинлашмоқда. Бироқ, фармацевтика саноатида касбий фаолиятнинг
барқарор, замонавий кадрлар билан таъминлашнинг ҳам миқдор, ҳам
сифат кўрсаткичига эришишда олиб борилаѐтган тадқиқотлар
натижаларининг кўрсатишича, замонавий фармацевтлар тайѐрлаш
учун фанлараро характерга мос харакатланишига, шунингдек, касб-
ҳунар таълими тизими, олий таълим муассасаларидаги мавжуд
муаммоларни тезда ҳал қилиш мураккаб масаладир.
Мамлакатимизда олиб борилган тадқиқотларда ўқув жараѐни ва
талабаларнинг касбий ва шахсий компетенцияларини ривожлантиришга
қаратилган тадқиқотлар олиб борилган бўлсада, талабаларнинг шахсий
ва касбий фазилатларини уйғун ҳолда шакллантиришни тизимли тадқиқ
этиш масаласи, хусусан, фармацевтика соҳасидаги таълим жараѐнига
оид қатор долзарб масалалар етарлича социологик таҳлил қилинмаган.
Бу эса, талабаларнинг шахсий фазилатлари билан касбий кўникмаларини
шакллантириш жараѐнидаги уйғунлик масаласини махсус социологик
таҳлил этишни тақозо этади.
Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда ушбу рисолада қуйидаги
вазифалар бажарилди:
олий таълимда бўлажак мутахассисларнинг шахсий фазилатлар
билан касбий кўникмаларини шакллантириш жараѐнини
уйғунлаштириш омили моҳиятини тизимли тадқиқ этилди;
мутахассислар тайѐрлашда шахсий фазилатлар билан касбий
кўникмаларни шакллантириш жараѐнини уйғунлаштиришнинг
объектив ва субъектив элементларини қиѐсий таҳлил этилди;
талабаларнинг шахсий фазилатлар билан касбий кўникмаларни
шакллантириш жараѐнини уйғунлаштиришда меҳнат бозори талаблари
асосида ходимлар тайѐрлаш ишларини яхшилаш имкониятларини
тадқиқ этилди;
5замонавий шароитда бўлғуси мутахассисларнинг касбий ва шахсий
фазилатларини уйғунлаштиришда ментал ва ҳудудий таъсир
жараѐнларини тадқиқ этилди;
бўлажак мутахассисларнинг шахсий фазилатлари билан касбий
кўникмаларини шакллантириш жараѐнини уйғунлаштириш борасидаги
миллий ва жаҳон тажрибасини қиѐсий ўрганилди;
ўқув жараѐнида келажак мутахассисларининг шахсий фазилатлар
билан касбий кўникмаларини шакллантириш жараѐни уйғунлигини
такомиллаштириш бўйича асосланган илмий-амалий тавсиялар ишлаб
чиқилди;
меҳнат бозори талаблари асосидаги замонавий талабларга жавоб
берадиган рақобатбардош фармацевтик ходимлар тайѐрлаш
самарадорлигини оширишнинг социологик имкониятлари (мақсадни
белгилаш, мотивациялаш, ижтимоий фаоллик, саломатлик, соғлом
турмуш тарзи, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга интилиш)
аниқланди;
талабаларда касбий ва шахсий фазилатларнинг уйғунлаштирилиши
ҳолати ва уларнинг бўлажак фаолиятга нисбатан лаѐқатлилик даражаси
идентиклиги иш берувчилар, ўқитувчилар ва талабалар эҳтиѐжларига
мувофиқ касбий ва шахсий компетенцияларни реал намоѐн бўлиш
барқарорлигини эмпирик асослаш орқали аниқлаштирилди.
6

 


Предпросмотр

Скачать PDF

Другие книги

Все книги →